UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

"Реал Мадрид"нинг сўнгги ўн йилликдаги 11 "идеал" ўйинчиси Янгиликлар

"Реал Мадрид"нинг сўнгги ўн йилликдаги 11 "идеал" ўйинчиси

Теглар :  Реал Мадрид
Сўнгги ўн йил ичида "Реал Мадрид" ўз тарихидаги энг яхши саҳифалардан бирини тарих зарварақларига муҳрлади, тўрт бор Чемпионлар лигасини (кетма-кет 3 маротаба) ҳамда яна кўплаб совринларни қўлга киритди.

Келинг, сўнгги 10 йил давомида "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган барча ўйинчиларни кўриб чиқамиз ва кўпчилик учун идеал ҳисобланган ўн бир ўйинчини келтириб ўтамиз. 


1. Икер Касильяс 

Ўтган ўн йилликнинг биринчи ярмида афсонавий Касильяс "Реал Мадрид"даги фаолиятини якунлади. Аввалига Моуринью, кейинчалик Анчелоттининг қўл остида "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган. У сардор сифатида Чемпионлар лигасининг ўнинчи "шалпангқулоғи"ни боши узра кўтарди ҳамда Испания терма жамоаси билан биргаликда Евро-2012'да ғолиб чиқди.


2. Дани Карвахаль

У бир йилни ижара асосида Леверкузеннинг "Байер" клубида ўтказди ва у ерда Бундеслиганинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячисига айланди. Дани 21 ёшидаёқ "Мадрид" ҳимоясининг ўнг қанотини ўзиники қилди. Фақатгина жароҳатлар уни бу позицияда янада кўпроқ ўйнаш имкониятидан маҳрум қилди.


3. Рафаэль Варан

Бу йил Мадридни тарк этган марказий ҳимоячилар дуэти ўз тарихидаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Варан 10 йил олдин 18 ёшли болакай сифатида Мадрид клубига ташриф буюрганди. Моуринью қўл остидаги иккинчи мавсумида у сўзсиз асосий таркиб ўйинчисига айланди ва у "Юнайтед"га ўтмагунига қадар ҳеч ким унинг позициясини тортиб ололмади. Унинг позициясида фақатгина Пепе рақобатлаша оларди.


4. Серхио Рамос 

Афсонавий Серхио Рамос ҳақида нима дейиш мумкин? У нафақат "Реал Мадрид"нинг сўнгги ўн йилликдаги, балки клуб тарихидаги энг яхши ўйинчиларидан бири саналади. Сон-саноқсиз ўйинлар ва унвонлар, 6 йил давомида жамоа сардори ва жамоанинг сўзсиз етакчиси. У "Қироллик клуби" тарихига ўз номини олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдирди ва унинг "Ла Децима"даги унутилмас голи миллионлаб мадридлик мухлислар хотирасида абадий қолади. Бу йил у Парижга равона бўлди... Сиз соатлаб, кунлар, ҳафталар ва ойлар давомида унинг жамоани тарк этиш сабаблари ҳақида баҳслашишингиз мумкин. Бироқ шуниси аниқки, катта ака ҳар доим ҳам ҳақ бўлмаган.


5. Марсело 

Марсело "Реал"га ўтганига деярли 15 йил бўлди. Сўнгги 2 йил ичида унинг савияси кескин тушиб кетган бўлса-да, шу пайтгача клуб учун тақдим этганларини унча-мунча ҳимоячи эплолмаган. Вертикаллик, теранлик, голли узатмалар ва ўзгача услубдаги голлар. "Чап қанотдаги ханжар" - футболчини япон журналистларидан бири шундай атаган ва у мутлақо ҳақ эди. Марсело аллақачон афсонага айланган.


6. Каземиро 

Каземиронинг идеал ўн бирлик марказида бўлишига кўпчилик шубҳа қилмайди. 2016 йилда Зидан қўл остида бошланғич позицияни эгаллаганидан бери клуб унга мос ўринбосар топа олмади. Бошқача қилиб айтганда, бразилиялик "шамшир" шунчаки алмаштириб бўлмас ўйинчига айланди. Яқинда Каземиро мадридликлар сафидаги 300-учрашувини ўтказди ҳамда унинг ҳали узоқ вақт майдонда кўриниш беришини инобатга олсак, ярим ҳимоячи яна шунча баҳсга тенг кўрсаткичга эга бўлади. Каземиро дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади ҳамда аллақачон "қаймоқранглилар"нинг афсонавий футболчиларидан бирига айланган.


7. Хаби Алонсо 

Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид"га келиши Дон Флорентинонинг 2009 йилда президентликка қайтгач, амалга оширган "галактик" юришларидан бири эди. Футболчи "Бавария"га қадам ранжида қилишидан илгари 5 йилни қаймоқрангли либосда ўтказди ва "Реал Мадрид" ярим ҳимоясини бутунлай ўзиники қилди.


8. Тони Кроос 

Немис футболчиси Мадридга ЖЧ-2014'да энг яхши ўйинчилардан бирига айланганидан сўнг ташриф буюрди. Унинг трансфери Переснинг навбатдаги мўъжизаси бўлди. Табиийки, Тони клубда Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллади... ва шу кунгача жамоанинг деярли ажралмас футболчисига айланди. Шу вақт ичида футбол "профессори" 400 дан ортиқ ўйин ўтказди ва бу немис футболчиси учун ҳақиқий муваффақият бўлди. Сўнгги баҳсда унинг голи "Райо Вальекано" устидан ғалаба қозонишида муҳим рол ўйнади. Кроос - "Қироллик клуби"нинг германиялик афсонаси.


9. Лука Модрич 

Лукито "Тоттенхэм"дан "Лос-Бланкос" сафига қўшилгач, Озилнинг ўрнини босиши талаб этиларди. Кўпчилик унинг иқтидорига шубҳа қилди ҳамда Пересни танқид остига олди. Бироқ Модрич уларнинг барчасини тилини тийишга мажбур қилди. Дастлабки мавсумнинг якунларидан бошлаб у жамоада ўйин бошқарувини ўз қўлига олди. Лука "Реал"нинг метин иродали ва алмаштириб бўлмайдиган футболчиси, у ҳам клуб тарихида ўз саҳифасини яратган. Модрич 2018 йилда "Олтин тўп" мукофотини қабул қилиб олгач, ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. Лукито ҳам худди Тони каби яқинда "Қироллик клуби" либосида ўзининг 400-учрашувини ўтказди, ким билади дейсиз, унинг афсунгарона ўйинларидан яна қанча баҳраманд бўларканмиз. Лука Модрич - Мадриднинг севимли ўйинчиси ва фахри.


10. Карим Бензема 

Бу йил Каримнинг "Реал Мадрид" футболчиси сифатидаги ўн учинчи мавсумидир. Француз форварди "Қироллик клуби"нинг яна бир афсонавий футболчисига айланди. Мадридликлар тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган легионер, тўртинчи тўпурар, шунингдек, Чемпионлар лигаси тарихида тўртинчи поғонада бораётган тўпурар саналади. 33 ёшида у "Олтин тўп"га асосий номзодларидан бирига айланди ва шубҳасиз, ҳозирда жамоанинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.


11. Криштиану Роналду 

Криштиану Роналду Дон Альфредо Ди Стефано ва Раул билан бир сафда "Реал Мадрид" тарихидаги энг яхши футболчи дейишга лойиқ шахслардан биридир. "Қаймоқранглилар" таркибидаги тўққиз мавсумда клубнинг яқин йиллардаги натижаларини ағдар-тўнтар қилиб ташлади ҳамда деярли барча совринни қўлга киритди: 4 бор Чемпионлар лигаси, 2 маротаба Ла Лига, 2 Қирол кубоги, 3 та Европа Суперкубоги... 450 та ўйинда 450 та гол, клуб тарихидаги энг буюк ўйинчи. "Галактикос"нинг энг яхши тўпурари. Ҳозирда ҳам ўзини кўрсатишда давом этаётган "ўзга сайёралик"га фақатгина ҳавас қилиш мумкин. Криштиану - "Қироллик клуби"нинг португалиялик афсонаси.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика