

Раҳбарият шов-шувли трансферларга қўл урмаётгани бор гап, аммо мухлислар бундан кўп ҳам ранжишмаяпти. Сабаби клуб ўзининг асосий футболчилари билан шартнома муддатини узайтирмоқда.
Кўплаб футболчилар Мадридда бахтли ва ҳеч қаерга кетиш ниятида эмас. Аммо кўпчилик мухлисларни клуб нега таянч ярим ҳимоячи Каземиро билан янги шартнома имзоламаётгани хавотирга солаётганди.
"Марса" нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" яқин кунлар ичида бразилиялик билан шартнома муддатини узайтиришга умид қилмоқда.




