"Реал" ҳужумида муаммолар бор. "Класико" кўчирилиши Зидан фойдасига ишлади
28 окт 2019 16:46
Янгиликлар
"Реал" ҳужумида муаммолар бор. "Класико" кўчирилиши Зидан фойдасига ишлади
Пауза ва "Барселона" билан ўйин ўтказиб юборилиши Зидан фойдасига ишлади. "Реал" деярли ҳар бир учрашувни минимал ғалаба ёки минимал мағлубият билан якунламоқда.
Супер-клублар жангига гувоҳ бўлишни истаган мухлислар бундай "Реал"нинг ўйинини томоша қилишни хоҳламаган бўларди. Жароҳатидан қутилган Месси ҳужум чизиғидаги учликни тўлдирди ва "Барселона" "Қироллик клуби"дан фарқли ўлароқ, яна рақиб жамоа дарвозаларини ишғол қилишни бошлади. "Реал"да эса Бензема ва жароҳат олган Бэйлдан бошқа ҳеч ким гол уришга даъвогар эмас. Қандай қилиб таркибида гол ишлаб чиқарувчи Месси, ҳар мавсум 25тадан кам гол урмайдиган Суарес ва камида 20та гол уришга умид қилаётган Гризманни жамоа билан рақобат қилиш мумкин? Месси ЛаЛиганинг бор-йўғи 4та ўйинида майдонга тушди, аммо ҳужумдаги учлик гол+пас тизими бўйича 11+6 очко ишлади. Зидан бунга 9та учрашувда иштирок этиб, битта ҳам гол урмаган Йович, битта голга муаллифлик қилган Азар ва рақиб дарвозасини 6 марта ишғол қилиб, бироқ сўнгги пайтларда ўзига ўхшамаётган Бензема билан жавоб қайтарадими? Бэйлга 2та гол ва ёш бразилияликларга биттадан гол қўшиб қўйиш мумкин.
Танаффус уэльсликка соғайиб олиш, Азарга формани тиклашга имкон беради. Бэйл навбатдаги жароҳатдан жуда хафа. Шикастланишлар сони кўп бўлишига қарамасдан у "Реал"нинг асосий таркиб футболчиси бўлиб қолган кам сонли ўйинчилардан бири ҳисобланади. Британияликнинг ўйини ўзгарди, у тажрибалироқ футболчига айланди. Бэйл энди ҳимояга ҳам ёрдам беряпти, бироқ Гаретни ҳужумда кўп кўрсакда, унинг гол ва паслари сони жуда кам. Уэльслик илҳомланиб ёки маҳоратни ишга солиб ўйнаётгани йўқ, у ғазабни ишга солмоқда. Авваллари унинг жарималари Роналдунинг зарбаларидан хавфлироқ эди. Ҳозир у португалиялик каби фақат дарвоза атрофини нишонга олмоқда. У бош билан зарба беришни эсдан чиқарди, Бэйл бир пайтлар бош билан гол уриш бўйича Европада биринчи эди. Балки машғулотларга кам вақт ажратиб, гольф ҳақида кўпроқ ўйлаётгандир. Агар бу ҳақиқат бўлса, Зидан уни нега ёқтирмаётганини тушунса бўлади.
Хамесга тўхталадиган бўлсак, унда ҳам муаммолар етарлича. Колумбиялик ўзи учун ноодатий бўлган саккизинчи рақам позициясида ўйнаяпти ва вазифалари нима эканлигини тушунмай, майдонда йўқолиб қолмоқда. Модричнинг меҳнаткашлиги ва тезкорлигига эга бўлмаган колумбиялик хорват бажарадиган қора ишни уддалай олмайди. У ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида муваффақиятсиз ҳаркатларини рақиб дарвозаси олдидаги ўйини билан тўлдирарди, ҳозир эса "Реал" кўп ҳимояланадиган баҳсда Родригесни топиб бўлмаяпти. Формани тиклаш ва асосий таркибда жой олишни истаган Хамес терма жамоага тасарруфига бормади, бироқ Зидан учун унинг поезди кетиб бўлган кўринади. Франциялик мутахассис якуний қарорни Федерико Вальверде фойдасига чиқарди ва агар йигитча ўсишда давом этса, тез орада Модрич жойини эгаллайди. Анчадан бери Милан шаҳрининг икки клуби хорватияликка қизиқиш билдирмоқда ва уни сотиб юбориш иккала томонга ҳам тўғри қарор бўлади.
Ҳужумга қайтамиз. "Реал"нинг Мбаппега қизиқаётгани борасидаги миш-мишлар яна газеталарнинг муқовасида пайдо бўлди. Ёш франциялик ҳужумчи "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида хет-трик қайд этди ва Флорентино Переснинг меҳрини қозонди. "Қаймоқранглилар" президенти ўз ҳужумидаги муаммоларни кўриб, ушбу чизиқни кучайтириш ҳақида ўйлаётган бўлса керак. Килиан Мбаппе эса инвестициялар учун энг яхши танлов. Агар трансфер амалга ошса, франциялик янгиланган лойиҳанинг юзи ва асосига айланган бўларди.
Фикрлар