

“Реал” қишки трансферлар вақтида Мариано Диасни бошқа жамоага бериб юбориш ниятида. Мадридликлар Диасни бепул ижара шарти асосида “Лион”га қайтариши мумкин. Мариано “Реал”да йилига 2 млн евро миқдорида маош олади. Мадрид клуби эса маош тўламаслик учун ҳам ундан қутулишни хоҳламоқда. “Лион” эса жорий мавсум “Реал” сафида битта ҳам ўйин ўтказмаган футболчини ортга қайтаришга қарши эмас.



