"Реал" битта шарт билан Модричнинг шартномасини узайтиради

Alisher
22 дек 2021, 12:01
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти хорватиялик хавбек Лука Модрич билан музокараларга киришди.

Томонлар эҳтимолий ҳамкорликни муҳокама қилишмоқда.

"Қироллик клуби" маоши йилига 8 миллион еврога тушган битим таклиф қилади. 36 ёшли ярим ҳимоячи айни дамда 10,5 млн олади. Агар маошлар борасида келишувга эришилса, клуб Модрич билан шартномани 2023 йилнинг ўрталарига қадар узайтиради.

Лука жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›