

Америкада давом этаётган йиғин давомида жамоа ҳимоячиси Дани Карвахаль сафга қайтди ҳамда "Ювентус"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. Бироқ ярим ҳимоячи Лука Модрич иситма сабабли жамоа машғулотларида қатнашмаган. Қайд этилишича, хорватиялик футболчида коронавирус аниқланмаган, шу боис, Модрич ҳолати яхшиланиши билан тайёргарлик жараёнларида иштирок этиши мумкин.



