"Реал" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
18 мар 18:10
Янгиликлар
"Реал" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
"Реал" "Арсенал"нинг италиялик ҳимоячиси Риккардо Калафьорини кузатиб бормоқда.
"Қаймоқранглилар" италиялик футболчидаги кучли ҳимоя ва ҳужумдаги ажойиб комбинацияларни ўзида мужассам этган ўйин услубини ёқтиради. Қайд этилишича, "Арсенал" Калафьорини сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Лондонликлар футболчи учун 75-80 миллион евро олмоқчи.
"Арсенал" Риккардо Калафьорининг трансфер ҳуқуқини 2024 йилнинг ёзида "Болонья"дан сотиб олганди. Италиялик футболчи жорий мавсумда "канонирлар" сафида 26 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар