"Реал" Аллегрини олиб келмоқчи

3 мар 2016, 22:35
"Ювентус" бош мураббийи Массимиллиано Аллегри келаси мавсумда "Реал" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.


"Реал" клуби раҳбарияти "Бавария" - "Ювентус" ўйинидан сўнг туринликлар бош мураббийи Аллегри билан музокараларни бошламоқчи. "Реал" Аллегрини жамоага олиб келишни истамоқда. Клуб Аллегри 3 йиллик шартнома таклиф этмоқчи ва йилига 7 миллион евро маош тўламоқчи.

Шунингдек, "Реал" клуби раҳбарияти Аллегридан ташқари Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм") ҳамда Йоахим Лёв (Германия) номзодларини ҳам кўриб чиқмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football-Italia