"Реал" 40 йил ичида илк бор ёзги трансферлар ойнасида янги ўйинчи билан шартнома имзоламади

Alisher
6 окт 2020, 15:40
Мадриднинг "Реал" клуби 40 йил ичида илк бор ёзги трансферлар ойнасида янги ўйинчи харид қилмади.

Ижарадан дарвозабон Андрей Лунин ("Овьедо"), ҳимоячи Альваро Одриосола ("Бавария") ва ярим ҳимоячи Мартин Эдегор ("Реал Сосьедад") қайтишди. Клуб янги трансферга қўл урмади.

"Реал" Испания чемпионатида 4 турдан сўнг 10 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.

Хабарларга кўра, "Реал" келаси йилда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени харид қилиш учун маблағ тўпламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS