"Реал" 35 млн. евро эвазига дарвозабон сотиб олади, аммо Алиссонни эмас
13 июл 2018 11:35
Янгиликлар
"Реал" 35 млн. евро эвазига дарвозабон сотиб олади, аммо Алиссонни эмас
Бир йилдан сўнг эркин агентга айланадиган "Челси" дарвозабони Тибо Куртуа ЛаЛигага қайтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, "Реал" Бельгия терма жамоаси дарвозабони учун 35 млн. евро тўлаши ва Кейлор Навас билан хайрлашиши мумкин.
Бошқа бир нашр берган хабарларда, "Челси" Куртуани 50 млн. евродан камига сотмаслиги ва 30 ҳамда 35 млн. евролик таклифларни рад этгани айтилган.
"Челси" Куртуа трансферидан тушган пулларни "Рома" посбони Алиссон Бекер харидига сарфламоқчи.
Тибо Куртуа 2011-2014 йилларда ижара асосида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар