"Реал" 19 ўйиндан буён ютқазмаяпти: 13 ғалаба ва 6 дуранг. Олдинда – "Челси" билан Лондондаги тўқнашув

Omonjon To`xtamirzayev
2 май 2021, 02:21
Ла Лига 34-тури доирасида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Осасуна"ни енгди (2:0).

Зинедин Зидан шогирдлари бугунги учрашувни қўшганда 19 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти. Мадридликлар охирги марта 30 январь куни "Леванте"га ютқазиб қўйганди (1:2). 

Ўша баҳсдан буён жамоа 13 марта ғалаба қозонди ва 6 бор дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, "Қироллик клуби" учун навбатдаги ўйин Лондонда "Челси"га қарши ЕЧЛ ярим финали доирасида бўлиб ўтади. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›