Райс: "Арсенал" "Реал" камбэк қилмаслигига ишончи комил эди"
17 апр 12:38
Янгиликлар
Райс: "Арсенал" "Реал" камбэк қилмаслигига ишончи комил эди"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги муваффақияти ҳақида фикр билдирди.
"Канонирлар" 1/4 финал босқичида Мадриднинг "Реал" клубини мағлуб этди. Икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликнинг умумий ҳисоби - 5:1 лондонликлар фойдасига.
Биринчи ўйин 3:0 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг "Реал"нинг Мадриддаги камбэки ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди. Аммо, Испанияда ҳам "Арсенал" кучлироқ бўлиб чиқди (2:1).
"Реал"нинг камбэки ҳақида кўп гапирилди, ахир улар буни кўп марта уддалашган. Аммо, биз биринчи ўйинданоқ олдинга ўтиб олишимизга амин эдик. Буни мияда сақлаб, ҳақиқатга айлантирдик", - деди Райс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар