UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  24 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  17 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  7

"Райо" босси музокаралар вақтида агентдан бурнига зарба қабул қилиб олди. Можаро юқори комиссия сабаб келиб чиқди, ўйинчи билан эса барибир шартнома имзоланди Янгиликлар

"Райо" босси музокаралар вақтида агентдан бурнига зарба қабул қилиб олди. Можаро юқори комиссия сабаб келиб чиқди, ўйинчи билан эса барибир шартнома имзоланди

Йил битими.

Ла Лигада ақлбоварқилмас воқеа — "Райо" президенти Рауль Мартин Преса "Эспаньол" форварди Рауль де Томаснинг агенти билан музокаралар вақтида урушди.



Унга юқори комиссион пул ёқмади.


Президент воситачининг истакларини эшитди ва шунчалик ғазабландики, юристлардан бирига ташланиб қолди ва тасодифан Де Томаснинг агенти юзига зарба бериб юборди. "Райо" босси бир неча сониядан сўнг бурнидан зарба қабул қилиб олди — ва шифохонага енгил жароҳат билан йўл олди.


Суяк синмади, аммо "Валенсия"га қарши ўйинни шундай ғамгин ҳолатда кузатишга тўғри келди:



Кейин маълум бўлишича, Иван Гарсиянинг агенти Пресанинг бурнига бош билан зарба берган — бу ҳақда "Райо" раҳбарининг ўзи айтиб берди. У буни қўрқоқнинг ҳаракати деб атади.


"Бу жиноий ҳаракат эди, шунингдек жуда қўрқоқ одамнинг иши. Агар у мени огоҳлантирганида, биз ҳақиқий жанг қилардик", — деб қўшимча қилди Преса.


Клуб эса бир неча нарсаларга аниқлик киритган ҳолда, баёнот билан чиқди: у ерда айтилишича, Преса агентга ўзи ҳужум қилмаган, можаронинг ташаббускори Иван Гарсия бўлган. "Райо" президенти жавобан бирдан полиция чақирди, тегишли баёнотлар билан мурожаат қилди ва вазиятни бошқача талқин қилганларнинг барчасини жавобгарликка тортмоқчи — уларни фейк деб ҳисобламоқда.


Энг асосийси, Де Томас якунда — "Райо" ўйинчиси. Рауль ушбу ёзда "Реал" ёки МЮга ўтишни хоҳлаганди ва клуб раҳбариятига тез-тез шартномани бекор қилишни ва ўрнига "Барселона"дан Мартин Брэйтуэйтни олиб келиш бўйича мурожаат қилди. Де Томас учун топ-клублар келмади, аммо таниш ва камтарона "Райо" варианти пайдо бўлди — у 2018 йилда Ла Лигадаги илк голларини шу ерда урган.


"Райо" ўйинчи учун муштлашишга ҳам тайёр эди, форвард маош бўйича талабларини пасайтирди — аммо, эндиликда январгача футболсиз ўтиради, томонлар трансфер ойнаси вақтида келишувга эришишга улгуришмади.


Де Томас аниқ Қатардаги ЖЧсиз қолди. 27 ёшли футболчи ўтган йили илк бор миллий жамоада ўйнади: уни Ансу Фати жароҳат олганда чақиришганди ва Грецияга қарши саралаш мусобақасида туширишди.


Мухлислар "Райо" президентини ёмон кўришади. Бунга стадионнинг тартибсизлиги ва клубдаги ғалати сиёсат туфайли



Мухлислар президентдан "Райо Вальекано"дек нафратланадиган клубни топиш қийин.


Мухлислар доимий равишда намойишлар ўтказишади, улар 2019 йилда ҳатто Пресага ҳужум ҳам қилишган. Ўтган йили Радамель Фалькаонинг трансфери севгини қайтармади: колумбияликнинг намойишида мухлислар ўйинчининг олдида босс пайдо бўлиши билан шовқин қила бошлашди.


Қизиқарлиси шуки, "Райо" мухлислари президент билан 11 йилдан бери жанжаллашишади. Преса 2010 йилда клубнинг 97% акциясини 40 миллион евролик қарз билан 961 евро эвазига харид қилди. Рауль — реклама магнати ва маркетингни яхши тушунади. У клубни қайта қурмоқчи эди, аммо мухлисларнинг фикрича, қарорлар кўпинча қадриятларга зид эди. Преса Зозуля ва ўнг қанот сиёсатчиларни таклиф қилишдан ташқари, 2016 йилда Оклахомада "Райо Вальекано"нинг филиалини очмоқчи эди — у ерда солиқлар паст. "Райо" мухлисларига бу унчалик ҳам ёқмади, ғоя тезда сўнди.


11 йилда давомида Пресага кўплаб саволлар йиғилиб қолди.


Асосий эътироз — стадионнинг "даҳшатли" ҳолати.



Ёмон трибуналар, ёритишнинг яхши эмаслиги — мухлислар ўзлари билан чироқ олиб келишлари керак. Хавфсизлик муаммолари, ҳожатхоналарда қоғознинг йўқлиги ва у ерда ҳам ёруғлик билан муаммо, раковиналарнинг ифлослиги, ҳожатхоналардаги муаммолар — мухлисларнинг ёқимсиз кузатувлари коллекцияси.


"Райо"нинг Ла Лигага қайтишдан кейинги илк уй ўйинига 583та одам келди. Бу Преса ва унинг чипталар сиёсатига қарши мухлислар акцияси эди — у коронавирус билан боғлиқ беқарор вазиятни баҳона қилиб, Ла Лигада абонементларни биринчи бўлиб бекор қилди. Бундан ташқари, бир марталик чипталар 25 евро туради ва уларни онлайн эмас, фақатгина кассадан харид қилиш мумкин эди.


"Райо"нинг асосий таркиб футболчиларининг ярмига бонус тўловлари кечикмоқда. Бухгалтерларнинг кетиши (гўёки) сабаб маошлар кечиккан.


"Райо"нинг аёллар жамоаси — алоҳида мавзу: битимлар борасида келишилган бўлса-да, ўйинчилар шартномаларсиз шуғулланишган. Уларга маошлар берилмади, баъзи қизлар клуб томонидан ижарага олинган уйлардан ҳайдалган, баъзилари эса мебеллар етишмаслиги сабаб матрасларда ухлашган. Футболчилар бунт қилишди ва Ла Лига раҳбарияти билан боғланишди — фақатгина шунда масала ҳал этилди.


Февраль ойида интернетда "Райо" аёллар мураббийининг зўрлаш ҳақидаги очиқдан-очиқ чақириқлари акс этган аудио хабарлар пайдо бўлди. Президент мухлислар фикрига умуман эътибор бермаслигини айтди.



Афтидан, унда яна муаммолар бўлиши мумкин — музокараларда эмас, шунчаки кўчада.



Алишер Остонов таржимаси 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика