UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  0 17:30Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  12 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  5 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  8

Равшан Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда энг яхшилар таркибдан ўрин олган" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда энг яхшилар таркибдан ўрин олган"

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров саралаш турнири стартидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.

"Аввало, ушбу турнир ташкилотчиларига ҳамда Осиё Футбол Конфедерациясига мазкур саралаш турнирини юқори савияда ташкил этишга шароит яратиб берганликлари ЎФФ ҳамда шахсан ўзим номимдан миннатдорчилик билдираман. Терма жамоалар учун яхши шароитлар яратилган", - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

"Биз ҳам ўз навбатида турнирга яхши мақсад ва вазифаларни кўзлаган ҳолда ташриф буюрдик. Гуруҳдаги барча жамоаларга омад тилайман. Ўйлайманки, турнирга етарлича ва яхши шароитда тайёргарлик кўрдик. Бугунги кунда терма жамоага машғулотларда ва турнирлар давомида ўзларини кўрсатган ва ҳар жиҳатдан терма жамоага муносиб футболчилар жалб этилган."

"U-22 терма жамоаси бу миллий терма жамоадан кейинги иккинчи жамоа. Бутун дунёда шундай. Шунинг учун бу терма жамоага ҳам эътибор катта. Ушбу турнир футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун яшигина имконият. Улар айнан шундай турнирлар ва юқори савиядаги рақибларга қарши ўйинлардан кейин тажриба тўплашлари ва ўсишлари мумкин. Ушбу турнир ҳам футболчиларга ажойиб имконият. Бу улар учун Осиё чемпионати мусобақаси трамплин вазифасини ўташи мумкин. Биз ҳам миллий терма жамоага муносиб футболчиларни етиштириб беришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз", - дейди Ҳайдаров.


Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика