Равшан Ҳайдаров бугун Вьетнамга учиб кетади

Narzulla Saydullayev
29 май 2016, 10:42
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров хизмат сафарига учиб кетади.
31 май куни Сурия терма жамоаси Вьетнам билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. ЖЧ-2018 саралашидаги рақибимиз ҳисобланган Суриянинг ўйинини кўриш ва ўрганиш мақсадида Равшан Ҳайдаров Ханой шаҳрига боради. Бу баҳс Ханойдаги "Май Дин" стадионида бўлиб ўтади.

 Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Сурия терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia