UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  18 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4

Равшан Ҳайдаров: “Ҳар бир жамоанинг ўз тарихи бор” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Ҳар бир жамоанинг ўз тарихи бор”

Бугун Крайстчерч шаҳрида "F" гуруҳида иштирок этадиган жамоалар бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Гондурасга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевлар иштирок этишди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сўз бошида мусобақанинг барча иштирокчиларини Жаҳон чемпионати старти билан табриклади.

“Барчани катта футбол байрами билан табриклайман. Бундай йирик турнирда иштирок этаётганимиздан биз ҳам хурсандмиз. Барча ўйинлар шиддатли ва курашларга бой тарзда ўтади деб ўйлайман. Биз ҳам ўз навбатида бор кучимизни намойиш этиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - деди Ҳайдаров.

"Ўзбек футболи сўнгги йилларда мухлислар кутганидек ўйин намойиш қилмаётган бўлиши мумкин. Аммо, бундай ҳолат учраб туради. Футбол бир текисда ўтмайди. Айни дамда бизга катта умид билдирилаётганини биламиз. Буни футболчилар ҳам ҳис қилиб туришибди. Биз мусобақага етарлича таёргарлик кўрдик ва айни дамга келиб мусобақага тайёр ҳолатдамиз деб айта оламан. Албатта, босим бўлиши табиий. Биз Жаҳон чемпионати каби катта мусобақада юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишимизни ҳис қилган ҳолда майдонга тушамиз”, - дея қўшимча қилди терма жамоа бош мураббийи.

Терма жамоа бош мураббийи футболчилар 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига кучли саккизликка кира олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг натижасини камида такрорлашга, насиб қилса уни янгилашга ҳаракат қилишларини таъкидлади. “Ёшлар терма жамоаларимиз нафақат Туркияда, балки Мексикада бўлиб ўтган мундиалда ҳам яхши натижа кўрсата олишган эди. Биз ҳам ўз навбатида шундай натижани такрорлашга, насиб қилса уни янгилашга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир жамоанинг ўз тарихи бор. Бу Жаҳон чемпионати бизнинг тарихимизга айланиши мумкин. Эртанги ўйиндаги рақибимиз Гондурас ёшлар терма жамоасига қарши аввал ўйнаганмиз. Таркибимиздаги футболчилардан айримлари уларни яхши билишади.

"Янги Зеландияга эртароқ келдик, боиси бу ердаги иқлим шароитига, вақт орасидаги тафовутга кўникиш лозим. Ҳозирга келиб биз буни уддаладик деб ўйлайман. Велингтондаги йиғин биз учун жуда фойдали бўлди. У ердаги йиғин давомида Панама билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик ва бу учрашув биз учун жуда фойдали бўлди деб айта оламан. Айни пайтда режага кўра тайёргарлик олиб борилмоқда. Футболчилар ҳам яхши формада”, дейди Ҳайдаров.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев учун ёшлар тоифасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларидаги унинг фаолиятидаги учинчисидир. Бунгача, ҳужумчи Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳамда 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Терма жамоа ҳужумчиси барча футболчилар каби мазкур мусобақа стартини интизорлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

“Бизни жуда илик қутиб олишгани учун раҳмат.  Мен ҳам, футболчилар ҳам Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни анчадан бери кутмоқдамиз. Тўғри, аввал ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Аммо уларда ўзимдан катталар сафида ўйнаган эдим. Бу эса менинг чемпионатим дея оламан, боиси бу ерда ўз ёш тоифамдаги Жаҳон чемпионатида ўйнайман. Юртимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз”, деди Ўринбоев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика