UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари  14 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  1 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  4 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3

"Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди" Янгиликлар

"Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди"

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган Аргентина - Хорватия баҳсини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Ўйинда Хорватия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Месси бошчилигидаги аргентиналиклар ҳеч нарса қила олишмади. Равшан Эрматов ўйинни қандай бошқаргани ҳақида собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов сайтимиз орқали ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Эрматов ва унинг бригадасига катта раҳмат. Ҳакамларимиз ўйинни яхши бошқаришди. Энг муҳими, қўпол хатолар кузатилмади. Фақат бир вазиятда Эрматов хорватлар футболчиси Ракитичнинг оёғини рақиб ўйинчиси босганини кўра олмай қолди. Менимча, ўша вазиятда Равшан ўйин динамикасида эди. Лекин қолган ҳолатлар бўйича умуман эътироз йўқ".

- "Эътибор берган бўлсангиз, жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар бирданига сариқ карточка кўрсатишмаяпти. Улар олдин футболчилар билан мулоқотда бўлишяпти. Менимча, ФИФА томонидан шундай кўрсатма берилган бўлса керак. Чунки "сариқ" бериш осон, лекин уни қайтариб олиш қийин. Шу боис Равшан Эрматов ҳам дарров карточка кўрсатмасдан олдин ўйинчилар билан гаплашишга ва тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилди".

- "Умуман олганда ўйин жуда оғир кечди. Босим юқори бўлди. Энди жаҳон чемпионатида бундай учрашувлар ортиб бораверади. Эрматов барча сариқ карточкаларни вақтида ва тўғри берди. Агар шу орқали ўйинчиларни тинчлантирмаганида балки баҳс охирларига келиб жанжал чиқиши мумкин эди. Эрматов эса буни вақтида пайқай олди ва ҳар икки жамоа аъзоларини ўз пайтида совутишга улгурди. Ўйлайманки, ФИФА ҳам Эрматов бошлиқ ҳакамларимиз бригадасининг кечаги ишини юқори баҳолади. Уларга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз".

Х.Холиқов.

Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика