UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз"

Азамат Абдураимовнинг 50 ёшлик юбилейи муносабати билан ўтказилган футбол-Шоудан сўнг ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин чиройли тарзда ўтди. Юртимизда футболни оммавийлаштириш, чемпион футболчилар билан бирга майдонга тушиш бизлар учун фахр туйғусини уйғотди. Осиё чемпионлари ва бошқа фахрий футболчиларни доимо ёдда тутамиз. Мухлисларимиз ҳам уларнинг қаҳрамонликларини ҳеч қачон эсларидан чиқаришмайди. Бугунги футбол ҳам шуни исботи бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Азамат акани 50 ёшлик юбилейлари билан табриклайман. Азамат Абдураимовнинг Кореяга урган голларини ҳеч қайси ўзбек футболи мухлиси ёдидан чиқармаса керак. Айнан шу гол қилувчи ролни ўйнаган ва бизни чемпионликка етаклаган. Бу каби фахрий футболчиларимиз ватанимиз футболи ривожига ўз ҳиссаларини қўшишган ва қўшиб келишмоқда. Шу боисдан биз ушбу фахрий футболчиларни доимо эҳтиром қиламиз. Бу каби учрашувлар кўпроқ бўлишини истаган бўлардик. Бу каби шоу ўйин мухлисларга, бизларга ва умуман барча учун қизиқ бўлди.
Жамоани таркибини қай рўсинда танладим? Бизни айнан кимнидир танлаганимиз йўқ. Кўпчилик дўстларимиз бизга қўнғироқ қилиб, мен сизни жамоангизда ўйнамоқчиман, деб мурожаат қилди ва уларни сафимизга қўшдик. Тўғриси, таркиб танлаш учун деярли бўш вақтнинг ўзи йўқ. Биз универсиадада эдик. Баҳодир Аҳмедов, Ойбек Қосимов билан биргаликда ўтириб, ушбу таркибни шакллантирдик. Ўйин ҳисоби бу учрашув олдидан келишилганлигини англатмайди. Шунчаки таблодаги ҳисоб тенг бўлиб қолди ва охирида пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Агарда келишилганда, унда пенальтилар орқали ғолиб жамоани аниқламаган бўлардик", - дейди Равшан Эрматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика