Равшан Эрматов Клублар ўртасидаги ЖЧда чорак финални бошқаради
08 дек 2017 10:55
Янгиликлар
Равшан Эрматов Клублар ўртасидаги ЖЧда чорак финални бошқаради
Шу йилнинг 6 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларида Клублар ўртасида Жаҳон Чемпионати бошланди.
Аввал хабар берилганидек, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ушбу мусобақада ишлаш учун ўз бригадаси билан БААга таклиф этилган.
Ҳамюртимиз чорак финалдан ўрин олган Мексиканинг “Пачука” ва Марокашнинг “Видад Касабланка” жамоалари ўртасидаги учрашувга тайинланди. Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.
Учрашув 9 декабрь шанба куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар