UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  2 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  67 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Равшан Эрматов: «Бу Ўзбекистонда футболга қаратилаётган эътибор маҳсули» Янгиликлар

Равшан Эрматов: «Бу Ўзбекистонда футболга қаратилаётган эътибор маҳсули»

Хабар берганимиздек, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов шу йил ёзда Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқич ўйинларини бошқариб борадиган бахтли ҳакамлар қаторидан жой олди.
Жим Бойс бошчилигидаги ФИФА ҳакамлар қўмитаси тасдиқлаган рўйхатга кўра, мундиалда 25та ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бундан ташқари, 16та қўшимча ҳакамлар гуруҳи ҳам тасдиқланган. 2010 йили ЖАРда ўтган ЖЧда 5та ўйинни бошқариб, ўзига хос рекорд қайд этган Эрматов бригадаси учун Бразилия-2014 иккинчи мундиал бўлади. Бу Ўзбекистон спорти, хусусан футболи учун жуда катта воқейлик ва эътироф. Равшаннинг бригадасида биргина ўзгариш бўлади. ЖЧ-2010нинг ЖАР  Мексика терма жамоалари ўртасидаги очилиш учрашувида ўз қарори билан қаҳрамонлик кўрсатган Рафаэль Ильясовнинг ўрнини Абдулҳамидулло Расулов эгаллайди. Расулов қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров билан бирга ЖЧ-2014да Эрматовга кўмак беришади.

Биз бу хушхабар билан юртдошимизни табриклаш мақсадида қўнғироқ қилганимизда, Осиёнинг тўрт карра энг яхши рефериси машғулотда экан. Ҳа, бу ёғига тажрибали ҳакамимиз учун янада масъулиятли давр бошланмоқда. Одатдагидан икки баробар ишлаш керак бўлади.

"Очиғи, бу хабарни эшитиб ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Умид, ишонч бор эди. Бизнинг ютуқларимиз Ўзбекистонда футболга қаратилаётган эътибор ва ғамҳўрлик маҳсулидир. ФИФА расмийлари, Ҳакамлар Департаменти мутасаддилари, футболимиз раҳбарлари ва албатта юртдошларимизнинг ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қиламан. Нимага эришган бўлсам, бу халқимизнинг дуоси билан амалга ошган", - дейди САга берган интервьюсида Равшан Эрматов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика