UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

Расмий хабар: Вадим Абрамов - Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Вадим Абрамов - Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.

Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоамизнинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларимизнинг ҳали ҳам ёдида.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Умид қиламизки, янги мураббийлар штаби миллий терма жамоамизни катта муваффақиятларга етаклайди.

Рейтинг: +437   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика