UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  106 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Расмий хабар: "Насаф" ОФК кубоги учун лицензия олди Янгиликлар

Расмий хабар: "Насаф" ОФК кубоги учун лицензия олди

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида келаси йилги халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун лицензия олган клублар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, ОФК Чемпионлар лигаси-2021да иштирок этиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон клублари 7 тани ташкил этади: “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Металлург”, AГМК, “Сўғдиёна”.

Шунингдек, ОФК кубоги-2021 мусобақасида иштирок этиш учунгина лицензия ола билган Ўзбекистон клуби – “Насаф”.

Нуфуз жиҳатидан юқорида турувчи ОЧЛ учун лицензия олган клуб агар мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олмаса, ОФК кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этиш жоиз, ОФК байроғи остидаги мусобақаларда қатнашиш учун клуб спорт мезонлари бўйича совриндор бўлиши ва шу билан бир қаторда лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтиши лозим саналади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика