UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  7 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Расмий хабар: ЖЧ-2022да 48 эмас 32та жамоа қатнашади. Бунга сабаб нима? Янгиликлар

Расмий хабар: ЖЧ-2022да 48 эмас 32та жамоа қатнашади. Бунга сабаб нима?

Теглар :  ҚатарЖЧ-2022
ФИФА 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 32та терма жамоа қатнашишини расман эълон қилди.

Бунга қадар жамоалар сонини 48тага етказиш борасида ишлар олиб борилганди. Бироқ Қатарнинг ҳеч бир қўшниси мундиал ўйинларини қабул қилишга тайёр эмаслиги маълум бўлди.

Қатарнинг ўзи стадионлар учун талаб кичикроқ бўлган тақдирда 48та жамоалик мусобақани ўтказишга ҳам тайёр эди. Қатар аввалдан айтилганидек 8та стадионга қўшимча тарзда яна 4та стадионни мундиал учун тайёрлаши мумкин эди, фақат уларнинг сиғими 20 000 томошабиндан кам бўларди. ФИФА эса бунга рози бўлмади.

Шу тариқа 2022 йилги мундиалда ўтган йиллардаги каби 32та терма жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини бошлайди.

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика