UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  1 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5

Расмий хабар: Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилди Янгиликлар

Расмий хабар: Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилди

Мавсум олдидан «Локомотив» профессионал футбол клуби ҳар доимгидек ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди.

Лекин айни пайтга келиб жамоа Суперлигада 12-турдан сўнг 21 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Куни кеча жамоа Самарқандда «Динамо» жамоасига мағлуб бўлди ва турнир жадвалидаги ҳолатини бироз ёмонлаштириб қўйди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок гуруҳ босқичидаёқ якунланди. Ҳолбуки «Локомотив» ПФК раҳбарияти жамоа олдига биринчи галдаги вазифа этиб ОЧЛда гуруҳдан чиқишни қўйган эди.

Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли шу пайтга қадар «Локомотив» жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Фёдоров ва у билан фаолият олиб борган мураббийлар штаби бугун истеъфога чиқарилди.

«Локомотив» ПФК Андрей Фёдоров, Мирко Йеличич, Петр Гизимчук, Вазген Манасянга клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради.

Рейтинг: -74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика