UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   1 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  2 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  5 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  6 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1

Расмий хабар: АГМК италиялик ҳужумчи билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: АГМК италиялик ҳужумчи билан шартнома тузди

АГМК жамоаси ёзги трансфер ойнасидаги ўзининг илк трансферини амалга оширди.

Янги мавсумни "Андижон"да бошлаган италиялик ҳужумчи Мартин Боаке эндиликда фаолиятини Олмалиқда давом эттиради.

Мартин Боаке 1995 йили 10 февралда Италиянинг Валдарно шаҳарчасида туғилган. Амплуаси ҳужумчи. Мартин профессионал фаолиятини Австриянинг "Китцбюхель" жамоасида бошлаган. Шунингдек, футболчи Австриянинг "Хоэнемс" ҳамда Люксембургнинг "Женесс" ва Хорватиянинг "Славен" жамоаларида самарали ўйнаган.

Мартин Боаке профессионал фаолиятида жами 139 ўйин ўтказган ва 55 маротаба гол урган.

Мартин Боаке АГМК футбол клуби билан 6 ой + 1 йиллик кўринишида шартнома имзолади.

Боаке АГМК жамоасида 72-рақамни танлади.

Мартин Боакенинг ўйнаган жамоалари:

"Китцбюхель" (2015-2016, 2017-2019) - 72 ўйин, 33 гол
"Хоэнемс" (2016-2017) - 28 ўйин, 9 гол
"Женесс" (2019-2020) - 16 ўйин, 8 гол
"Славен" (2020) - 11 ўйин, 3 гол
"Андижон" (2021) - 12 ўйин, 2 гол
АГМК (2021-...)


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика