Расмий хабар: «Барселона» Халиловични сотиб олди

Narzulla Saydullayev
27 мар 2014, 22:43
Загребнинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Ален Халилович «Барселона» томонидан сотиб олинди, деб хабар бермоқда Каталония клуби расмий сайти.
17 ёшли хорватиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилди. Трансфер 2,2 миллион еврога айланди, аммо Халилович клубнинг асосий жамоасида майдонга тушса бу пул ошади. «Барселона»да у аввал ёшлар жамоасида ўйнайди.

Олдинроқ турли бонуслар билан «Динамо» 10 миллион евро ишлаб олиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru