Расман: "Ювентус" Моратанинг ижара муддатини бир йилга узайтирди

Alisher
16 июн 2021, 11:25
Ҳужумчи Альваро Мората яна бир мавсум "Ювентус"да қолади.

Турин клуби "Атлетико" форварди билан шартномани бир йилга узайтирди, бу ҳақда клуб сайти хабар бермоқда.

28 ёшли Мората ўтган мавсум "Ювентус" таркибида 44та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 12та ассист қайд этди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Турин клуби такрорий йиллик ижара учун "Атлетико"га 10 миллион евро тўлайди.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›