Расман: Халкнинг кейинги жамоаси маълум
30 янв 2021 10:38
Янгиликлар
Расман: Халкнинг кейинги жамоаси маълум
"Шанхай СИПГ" собиқ ҳужумчиси Халк фаолиятини ватани, яъни Бразилияда давом эттиради.
"Атлетико Минейро" футболчининг трансферини эълон қилди.
34 ёшли ўйинчининг шартномаси 2022 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Ўйинчи якуний битимга тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг имзо чекади.
Халкнинг сўнгги клуби "Шанхай СИПГ" бўлган эди, футболчи клуб сафида 2016-2020 йилларда ўйнади.
Фикрлар