Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди
06 июл 2022 23:20
Янгиликлар
Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди
Лиссабон клуби ўзининг сўнгги чегарасини мустаҳкамлади.
"Спортинг" матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа сафига 1,1 миллион евро эвазига уругвайлик 22 ёшли дарвозабон Франко Исроил келиб қўшилган. У беш йиллик шартнома имзоланган бўлиб, унда 45 миллион евро миқдордаги товон пули кўрсатилган.
Исроил сўнгги тўрт йил давомида Туриннинг "Ювентус" ёшлар жамоасида ўйнади.
Дарвозабон ўтган мавсумда "кекса синьора"нинг иккинчи жамоаси сафида 28 та ўйинда қатнашиб, шулардан 2 тасида дарвозасини дахлсиз қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, "Спортинг" 2021/2022 йилги мавсумда Португалия чемпионатини 2-ўринда якунлаганди. "Порту" эса мамлакат чемпионига айланган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар