Расман: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" ўйинчиси
31 дек 2023 21:53
Янгиликлар
Расман: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" ўйинчиси
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўйинчиси Русланбек Жиянов фаолиятини "Навбаҳор" клубида давом эттиради.
Бизга маълум бўлишича, Наманган клуби Жияновни "Пари НН"дан бир йилга ижарага олган.
"Маҳоратли ҳужумчи Русланбек Жиянов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Биз Русланбек Жияновга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ва голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Жиянов 2023 йилнинг февралида Россиянинг "Пари НН" билан уч йиллик шартнома имзолаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар