

Янги келишув 2020 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Ди Франческо мураббийлигидаги “бўрилар” якунланган мавсумда А Серияда учинчи ўринни эгаллади, ЕЧЛда “Барселона”ни мағлуб этгани ҳолда ярим финалга қадар етиб борди.
“Очиғи, “Рома” билан ишлашда давом этишимдан хайратдаман. Клуб раҳбарлари менга ишонч билдирганларидан хурсандман. Ана шу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан”, - деди Ди Франческо.



