Расман: "Порту" ҳимоячиси "Зенит"га ўтди

Eldor Akmurzayev
1 сен 2019, 01:30
«Порту» аъзоси Йордан Осорио «Зенит» футболчисига айланди.

Питерликлар ҳимоячини мавсум охирига қадар ижарага олди. Шунингдек, келишувга кўра, жамоа уни сотиб олиши ҳам мумкин. 

25 ёшли Осорио Венесуэла термаси аъзоси ҳисобланади. У 2017/18 мавсум «аждарлар» билан Португалия чемпионлигини қўлга киритди. 

Шунингдек, ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида «Витория Гимарайнш»да ўтказиб, Порутгалия чемпионатида 27 ўйин ўтказган ҳолда 2+1 натижани қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Осорио янги клуби таркибида 4 рақам остида ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/zenit_spb