UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  0 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  9 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  50 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  25 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  4 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  5 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0

Расман: ПФЛ "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлади Янгиликлар

Расман: ПФЛ "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлади

Суперлига иштирокчиси бўлган “Бунёдкор” футбол клуби расман ўзи тўплаган очколарнинг 6 тасидан маҳрум қилинди.

ПФЛ бу борадаги талаби бажарилгани юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига билдиришнома тақдим этади. Ўз навбатида ЎФА бу ҳақда Халқаро футбол уюшмаси ФИФАни хабардор қилади.

“Бунёдкор” украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласини шу вақтгача очиқ қолдирди. Профессионал футбол лигаси ўз мусобақасида иштирок этувчи “Бунёдкор” клубини охиригача ҳимоя қилишга қарор қилди. Аслида ФИФА талаби шу йилнинг сентябрь ойидаёқ бажарилиши шарт бўлса-да, ПФЛ вазиятни тўғрилаш учун “Бунёдкор”га икки ойга яқин вақт берди. Бироқ Тошкент жамоаси бу ишни ёпа олмади.

Сергей Симоненко 2015 йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган. Аммо у Ўзбекистонни тарк этган вақтда ҳам клуб футболчи билан тўлиқ-ҳисоб қилмаган. Кейинроқ украиналик футболчи ФИФАга шикоят аризаси ёзгач, “Бунёдкор” икки марта — 2016 ва 2017 йилларда Сергей Симоненко учун Ўзбекистон банки орқали очилган пластик картага маълум миқдорда пул туширган. Бироқ бу пуллар футболчига қадар етиб бормаган.

“Бунёдкор” иддаосига кўра, ўша пластик карта ичида Симоненконинг пуллари турибди. Истаса, футболчи Тошкентга келиб, уни олиб кетиши мумкин. Йўқса, ўзининг ишончли вакилини юридик кучга эга бўлган ишончнома билан пойтахтга жўнатиши керак. Жамоанинг ўзи футболчи учун очилган пластик карта ишига аралаша олмайди. “Бунёдкор” ва Симоненко бу борада бир ечимга кела олмади. Масаланинг ҳал бўлиши ФИФА учун ҳам, ПФЛ учун ҳам муҳим. Бироқ факт шуки, ФИФА томонидан айбдор деб топилган “Бунёдкор” вазиятни юмшата олмади.

Қолган давр давомида ПФЛ “Бунёдкор”ни ҳимоя қила олмайди. Биринчидан, чемпионат якунига 2 та тур қолди. Иккинчидан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА олдидаги мажбуриятларини бажариши шарт.


Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика