UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  4 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  25 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Расман: Ўзбекистон Суперкубоги Яйпанда ўтказилади Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон Суперкубоги Яйпанда ўтказилади

Шу йилнинг 27 февраль санасида Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтиши аввалроқ хабар берилганди.

Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" мамлакат кубоги соҳиби "Насаф"га қарши саф тортади.

Бир йил аввал ҳам мазкур жамоалар иштирокидаги учрашув футбол мавсумини бошлаб берган ва ўйинга Самарқанд мезбонлик қилганди. Бунда майдон ҳар икки клуб учун нейтрал бўлиши масаласи кун тартибига қўйилганини қайд этиш керак.

Қарши ва Тошкент учун нейтрал арена сифатида яна Самарқанд шаҳрини танлаб олиш тўғри бўлмасди. Боиси, мазкур шаҳар 2021 йилги мавсумда икки катта футбол учрашувига мезбонлик қилди. Жиззахдаги стадионда эса майса ҳолатини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Водийга назар солинса, айни вақтда Наманган ва Яйпандаги стадионлар талабга жавоб беради. Бироқ икки йил аввал Наманган ҳам катта футбол учрашувини қабул қилган.

Ўтган мавсум Яйпаннинг "Турон" футбол клуби ўз аренасини қайта реконструкция қилди. Шунингдек, клуб қисқа фурсат ичида ўз прожекторларини ОФК талаб қилган минимум кўрсаткичларга келтира олди. Шундан келиб чиқилса, мазкур арена ҳам эндиликда катта учрашувларга мезбонлик қилишга тайёр. Натижада ЎФА ҳамда ЎзПФЛ ўзаро фикр алмашиб, Суперкубок учрашувини Яйпанда ташкил қилишга қарор қилди.

"Турон" футбол клуби ва ЎзПФЛ Суперкубок масаласида келишиб олди. Эндиликда ушрашувни юқори савияда ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, "Championat.asia" сайти 19 январь санасида айни шу ҳақда "Эшитдик-да" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубоги водийда ўтади

27 февраль кунги беллашув 16:00 да старт олади. Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилувчи арена номига эса кубок беллашувларига қуръа ташлаш маросимида ойдинлик киритилади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика