UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:55Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  101 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  10 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  27 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Расман: "Навбаҳор" Норхонов трансферини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Навбаҳор" Норхонов трансферини эълон қилди

Наманган клуби ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов қўшилди.



Шоҳруз Норхонов 1993 йил 13 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Катта футболдаги фаолиятини 2012 йил Тошкентнинг "Оқ-тепа"сида бошлаб жамоада 2013 йилнинг якунигача тўп тепди. Кейин эса "Истиқлол" (Тошкент, 2014 йил), "Обод" (Тошкент, 2015-2016 йиллар), "Бунёдкор" (Тошкент, 2017 йил) клубларида ўйнаган. 

2018 йилдан ўтган мавсум якунига қадар "Сўғдиёна" жамоасида тўп тепган.  Тажрибали ҳужумчи 2018-2022 йиллар давомида жиззахликлар таркибида Coca Cola Суперлигада  121 та ўйинда майдонга тушиб, 10016 дақиқа тўп тепган ҳолда, 44 та голга муаллифлик қилган ва 3 та голга ассистентлик қилган.

Ўтган мавсум "Сўғдиёна" таркибида Суперлига баҳсларида  25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ҳамда 4 та голга ҳаммуалифлик қилган.       

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норхонов "Навбаҳор" таркибига қўшилгани ҳақида маълумот тақдим этган эдик. Бугун эса мазкур хабар ўз тасдиғини топди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика