Расман: Матич – "Рома" футболчиси!
14 июн 2022 20:40
Янгиликлар
Расман: Матич – "Рома" футболчиси!
Ярим ҳимоячи Неманья Матич "Рома" ўйинчисига айланди, деб хабар берди Рим клуби расмий сайти.
33 ёшли сербиялик футболчининг Италия жамоаси билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Элдор Шомуродов билан жамоадошга айланган ярим ҳимоячи "Рома"да 21-рақам остида ўйнайди.
Матич 2021/22 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Матич "Манчестер Юнайтед"да 2017 йилнинг июлидан бери тўп тепиб келди. У аввалроқ Жозе Моуринью қўл остида айнан МЮ, шунингдек, "Челси"да ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар