

Дастлаб жамоа бош мураббийи Жорже Жезушнинг таҳлили шубҳали кўриниш олди ва у яна қайта текширилди.
Афсуски, 65 ёшли португалиялик мутахассис коронавирусга чалингани маълум бўлди.
"Фламенго"нинг барча жамоалари камида бир ҳафтага машғулотларни тўхтатишди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Фламенго" вице-президенти Маурисио Гомес де Матосда коронавирус аниқланди. Март ойи бошида у "Реал" президенти Флорентино Перес билан учрашган эди.



