

35 ёшли хавбек ўз вақтида "Бавария", "Манчестер Юнайтед" жамоаларида тўп тепган. Унинг охирги жамоаси "Чикаго Файрс" клуби бўлди. Бастиан сўнгги 3 йилни МЛСда ўтказди.
Бастиан 2014 йил Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган. Ҳозирга қадар Европа ва Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлиб турибди (38 ўйин).




