Расман: Энди АПЛда ҳам қишки танаффус бўлади, бироқ...

Mirjalol Normatov
8 июн 2018, 17:18
2019/2020 йилги мавсумдан кейин Англия Премьер-лигасида икки ҳафталик қишки танаффус бўлади.

Лига раҳбарияти футболчилар еврокубокларнинг баҳорги босқичидан олдин жамоаларнинг бироз дам олиши учун ушбу тизимга қўл урмоқда.

Танаффус вақтида ҳам ўйинлар бўлади. Аввалига бир турнинг 5 учрашуви ўтказилади. Кейинги ҳафтада эса қолган 10 жамоа 5 учрашувда майдонга тушади.

Англия кубогида ҳам кичик ўзгаришлар бўлди. Лиганинг 5-раундигача бўлган ўйинлар ҳафтанинг ўртасида бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари эса бекор қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/premierleague