Расман: Англияда трансфер ойнаси 27 июлдан 5 октябрга қадар очиқ бўлади

Alisher
15 июл 2020, 16:37
Англия Премьер-лигасининг трансфер ойнаси муддатлари маълум бўлди.

Ойна 10 ҳафта давомида очиқ бўлади - 27 июлдан 5 октябрга қадар.

Шунингдек АПЛ акциядорлари 5 октябрдан 16 октябрга қадар ички трансфер ва ижара бўйича ойнани жорий этишга қарор қилишди.

Бу даврда Премьер-лига клублари фақат Чемпионшип ва бошқа Англия дивизионлари билан битимлар қилиши мумкин.

Шунингдек Премьер-лига клублари бу даврда ўзаро битим туза олишмайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›