UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

"Рақиб мураббийи билиб қолмаслиги учун уларни мағлуб этишнинг калитини айтмайман" Янгиликлар

"Рақиб мураббийи билиб қолмаслиги учун уларни мағлуб этишнинг калитини айтмайман"

Бугун тунда ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Германияда ПСЖ жамоаси "Штутгарт" меҳмони бўлади. Ана шу ўйин олдидан парижликлар устози Луис Энрике фикрларини билдириб ўтди.

"Мен классик "ўнлик" билан ўйнамайман. 10-рақамдаги ҳар қандай ўйинчи менинг тизимимда қийналарди. Биз бўш жойларни бошқача эгаллаймиз.

Бизда 3 хил позицияда 7 нафар ҳужумкор ўйинчи бор. Шунинг учун мен уларнинг қандай ҳужум қилишларига, қандай ҳимояланишларига қарайман. Биз кўп қирралилик ва ўйинчилар жамоани қандай кучайтириши мумкинлигини қидирамиз.

Мен футболчиларимдан мамнунман, уларнинг барчаси бизга керак. Аммо "тўққизлик", "ўнлик" ёки "ўн биринчи рақам" тушунчалари - мен бунга аслида қабул қилингани каби қарамайман.

"Штутгарт"нинг ўйинларини таҳлил қилиб, улар ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлашганидан ажабланмадим. Уларда юқори савияли ўйинчилар бор.

Бу яхши ҳужум қиладиган ва яхши ҳимояланадиган жамоа. Улар сифатли босим ўтказишади ва уларга қарши ўйнаш қийин. Улар тўртинчи саватчада, аммо уларнинг савияси ушбу тоифадаги аксар жамоалардан юқорироқ.

Бу ўйин қийин бўлади, боз устига биз уларнинг майдонида тўп тепамиз. Муваффақият калити? "Штутгарт" устози Себастьян Хёнесс билиб қолмаслиги учун бу ҳақда ўйиндан олдин ҳеч нарса демайман. Сизларга ушбу беллашувнинг нозик томонларини айтиб бермоқчи эмасман", - деди ПСЖ бош мураббийи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика