Раноккья "Интер"ни "Наполи"га алмаштириши мумкин

Tolibjon Qosimov
14 дек 2013, 15:05
"Интер" ҳимоячиси Андреа Раноккья қишда клубини ўзгаритириш вариантини кўриб чиқяпти.
Sky Italia нашрининг хабар беришича, 25 ёшли италиялик футболчи Валтер Маццарри келгач, миланликлар таркибида ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Манбанинг ёзишича, Раноккьяга Наполи қизиқиш билдиряпти.

Футболчининг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2015 йилгача мўлжалланган. Шартномани янгилаш бўйича ҳозир музокаралар олиб борилмаяпти.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru