Рамос "Атлетико" билан ўйиндан сўнг: "Бу ерда ўйнаш қийин. Гол ўтказиб юбормаслик муҳим эди"
29 сен 2019 07:00
Янгиликлар
Рамос "Атлетико" билан ўйиндан сўнг: "Бу ерда ўйнаш қийин. Гол ўтказиб юбормаслик муҳим эди"
"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши сафардаги беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Атлетико"га қарши ўйинлар жисмоний жиҳатдан ҳар доим оғир ўтади. Бу ерда ўйнаш қийин, шунинг учун гол ўтказиб юбормаслик асосий вазифага айланади. Ҳужумда ҳам вазиятлар яратиш қийин кечди, боиси улар жуда кам бўш ҳудудлар қолдиришди. 3 очко олишни истагандик, натижада қўлга киритилган очкодан қониқмадик.
Мудофаа чизиғи устида қаттиқ ишлаймиз. Ҳаммаси биз учун яхши кетмоқда. Ўйлайманки, биз тўғри йўлга тушиб олдик. Ҳакамлар билан бўлган мунозарага келсак, рақиблар кўп ўйин қоидасини бузган ўйинда, биз уларга қараганда кўп карточка олдик", – дейди Рамос.
Фикрлар