UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  22 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  2 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  35 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  79 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Раҳматулло Мелибоев: “Цементчи" фақат мухлислар учун ўйнайди” Янгиликлар

Раҳматулло Мелибоев: “Цементчи" фақат мухлислар учун ўйнайди”

Куни-кеча биринчи лигада 16-тур баҳслари бўлиб ўтди. Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасини қабул қилиб 1:0 хисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан кейин ягона гол муаллифи, асли қўқонлик бўлган  Раҳматулло Мелибоевни суҳбатга тортдик.

 - Аввало сизни ва жамоангизни бугунги ғалаба билан табриклаймиз! “НБУ-Осиё”га қарши кечган баҳс ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

   
 - “НБУ-Осиё” жамоаси шахсан менга жуда ёқди. Жамоавий ўйин яхши шаклланган анчайин кучли жамоа экан. Бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Айниқса иккинчи бўлимда бу жамоа менда ижобий таассурот қолдирди. Тан олиш керак, ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди, лекин шукурки омад биз томонда экан охир оқибат ғалаба қозондик.
   
 - Бугунги ўйинда икки хил таймга гувоҳ бўлдик, яъни иккинчи бўлим охирларида устунлик бироз меҳмонлар тарафига ўтгандек бўлди. Бунга сабаб нима бўлди деб ўйлайсиз?

   
 - Биринчи бўлимда гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Рақиб жамоа савиясини ҳисобга олган холда мураббийлар иккинчи бўлимда ҳимоявий  ўйнаб ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслик кўрсатмаларини беришди. Асосан қарши ҳужум қилишга эътиборимизни қаратдик.
   
 - Рақиб футболчиларидан кимлар сизда яхши таассурот қолдирди?


 - Жамоада кўплаб тезкор ўйинчилар бор экан. Менга асосан жамоа сардори Музаффар Умурзоқов ва 10-рақамдаги ҳужумчи Темур Усмонов жудаям ёқди. Ёш бўлишига қарамай жуда  фаол ва ҳужумчида бўлиши зарур бўлган ҳамма жиҳат мужассам экан.
 
 - Бугун жамоангизга ғалаба келтирган гол мавсумдаги саккизинчиси эди. 13 та учрашувда 8 та гол бу ярим химоячи учун жуда яхши натижа. Ушбу мавсумда ўз олдингизга нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

   
 - Маълум бир миқдорда деб айта олмайман, қанча кўп бўлса шунча яхши! Тўпурарлар сафида юриш бу жуда ажойиб! Мен асосан мухлисларга
ёқадиган ва жамоага фойдаси тегадиган голларни кўпроқ уришни мақсад қилганман.
   
 - Барчага маълумки Раҳматулло Мелибоев жарима тўпларини маромига етказиб бажара олади. Сизни бу маҳоратингизни юзага чиқаришда кўмаклашган илк устозингиз кимлар? Кимнинг ҳиссаси катта деб ҳисоблайсиз?

   
 - Менга илк бор Фарғона футбол интернат мактабида футбол сабоқларидан дарс берган ва футбол сир-асрорларини ўргатган (раҳматли) устозим Борис Петровичнинг ҳиссалари катта бўлган.
 
 - Шу кунгача ўйнаган жамоалар ичида сизга энг ёққани қайси жамоа бўлди ва нима учун?

 
 - Ҳаётимда катта аҳамият касб этган ва фаолиятимнинг кўп қисмини ўтказганим учун нима бўлгандаям биринчи навбатта “Қўқон-1912” жамоасини тутган ўрни муҳим бўлган. Ҳозирда эса энг муҳими “Цементчи” жамоасидир. Бу ерда ҳамма нарса мени тўлиқ қониқтиради, жамоа билан эса ҳудди бир оиладекмиз.
   
 - Сиз билан ишлаган мураббийлардан кимларни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз? Яъни сиз ёқтирган мураббийлар кимлар?

 
 - Фаолиятим давомида кўплаб мураббийлар билан ишладим, улар орасида доим мени тушунган ва тўғри кўрсатмаларни бериб келган мен ёқтирган мураббийларим Муҳиддин Абдувалиев, Тоҳир Кападзе, Абдумалик Ҳакимов ва Илҳомжон Зайлобиддиновлардир.

 - Жамоа аъзоларининг натижаларига эътиборимизни қаратадиган бўлсак тўпурарлар баҳсида ҳужумчилар бир оз оқсаётгандек кўринмоқда бу нима билан боғлиқ? Умуман иккинчи даврадан “Цементчи” таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

 
 - Менимча ҳа. Иккинчи даврада жамоада ўзгаришлар бўлади, яхши тарафга албатта. Хужумчиларимизга келсак уларда маҳорат ва тажриба етарли, уларга бир оз омад етишмаябди. Худо хоҳласа яхши бўлиб кетади.

 - “Цементчи” ўйин борасида рақибларига ютқизмаётган бўлсада, айрим баҳсларда қимматли очколарни йўқотди. Ҳусусан 3-4-турларда  мусобақа жадвалида ўзидан анча пастроқда жойлашган “Хотира-79” ва “Косонсой” жамоалари билан нурсиз дурангга эришган бўлса, 12-турда ўз уйида асосий таъқибчилардан бири бўлган “Уздонгжу” жамоасига мағлуб бўлди, бу холатни қандай изоҳлайсиз?

   
 - Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Майдон текис, тўп думалоқ. Бу ўйинлар ҳеч нарсани англатмайди, баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Асосийси ҳозир жамоада ҳаммаси кўнгилдагидек.

- Қувасойлик мухлислар ҳақида фикрингиз қандай?

 
 - Аввало Қувасойлик ишқибозларга қўллаб-қувватлаб турганликлари учун жамоамиз номидан каттакон раҳмат айтамиз. Биз фақат улар ўйнаймиз.
   
 - Ишқибозлар клуби ҳақида-чи?

 - Албатта бу йил ашаддий мухлисларимиздан иборат бўлган ишқибозлар клуби фаолият кўрсатмоқда. Уларга хам ташаккур! Ҳамиша улар билан
ёнма-ёнмиз. Сафар ўйинларида хам ёлғизлантиришмай бориб қўллаб-қувватлаб  турадилар. Хаттоки ҳар бир машғулотларимизда ҳам улар билан биргамиз.

- Қисқа вақт ичида жамоа аъзолари, мураббийлар, рахбарлар ва минглаб мухлисларнинг ҳурматини қозона олдингиз...

   
- Жамоа раҳбарлари ва мураббийларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Жамоадошларим ва мухлислардан эса хар доим мана шунақа қўллаб-қувватлаб туришларини, яхши-ёмон кунимизда доим ёнимизда бирга бўлишларини сўраб қоламан! Зеро юқорида айтиб ўтганимдек, “Цементчи” фақат мухлислар учун ўйнайди!

Зуҳриддин Абдуллажонов суҳбатлашди.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика