Қозоғистонлик футболчиларнинг 25,3 фоизига келишилган ўйин ўтказиш таклиф қилинган
11 дек 2016 19:47
Янгиликлар
Қозоғистонлик футболчиларнинг 25,3 фоизига келишилган ўйин ўтказиш таклиф қилинган
Профессионал футболчилар халқаро федерацияси (FIFPro) қайси мамлакатлар футболчиларига кўпроқ келишилган ўйин ташкил этиш таклиф қилингани ҳақидаги маълумотни ошкор қилди.
Энг ҳалол футболчилар Руминиядан экан. Руминиялик футболчилар ҳеч қачон уларга келишилган ўйинда иштирок этишни таклиф қилишмаганини айтишди.
Қозоғистон антирейтингда 25,3% кўрсаткич билан учинчи ўринда. Конго иккинчи (31,3%), Грузия эса биринчи ўринда (34,2%) экан.
Ҳисобот тайёрлаганларнинг сўзларига кўра, ушбу маълумотлар аниқ бўлмаслиги мумкин, чунки баъзи футболчилар ҳақиқатни айтишмаган.
Фикрлар