UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

Қозоғистонда биринчи босқич тугади. "Актобе" ва "Иртиш" кучли олтиликда Янгиликлар

Қозоғистонда биринчи босқич тугади. "Актобе" ва "Иртиш" кучли олтиликда

Қозоғистон премьер лигасида биринчи босқич ўйинлари якунланди.
Биз ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз.

"Актобе" бош мураббийи Европа лигасидаги ўйинлар туфайли кетма кет иккинчи бор премьер лига ўйинига иккинчи таркибни тушурди. Шу боис Владимир Фомичев устозлик қилаётган "Восток" сафарда якка пешқадамни таслим қилди. Темур Кападзе 35-дақиқада, Александр Гейнрих эса 58-дақиқда захирадан майдонга тушишди. Марат Бикмаев эса ҳамон жароҳатини даволамоқда. "Актобе" дастлабки босқични 47 очко билан биринчи ўринда тугатди.

АКТОБЕ - ВОСТОК - 0:1 (0:1)
Гол
: Алиев, 36 (0:1).

"Иртиш" эса ўз уйида "Ордабаси"ни қабул қилиб ғалаба қозонди - 2:0. Учрашувда иккала ҳамюртимиз асосий таркибда тушишди ва алмаштирилишди. Мурзоев 46-дақиқада, Бақоев эса 78-дақиқада захирага олинди. "Иртиш" 34 очко билан босқични 4-ўринда тугатди.

ИРТИШ - ОРДАБАСИ - 2:0 (1:0)
Голлар:
Кулибали, 40 (1:0). Аверченко, 89 (2:0).

"Жетису" эса сўнгги турни ўз майдонида "Қайрат"га қарши ўтказди ва дуранг қайд этди - 0:0. Руслан Мелзиддинов учрашувни тўлиқ ўтказди. Шавкат Саломов эса 80 дақиқа ҳаракат қилди. "Жетису" 22та ўйинда 21 очко тўплади ва кучли олтиликка кира олмади.

ЖЕТИСУ - КАЙРАТ - 0:0 (0:0)

Энди кучли олтиликка кирган клублар чемпионлик учун курашни олиб боришса, қолган олти клуб премьер лигада қолиш учун курашишади. "Актобе" иккинчи босқични 24 очко билан, "Иртиш" эса 17 очко билан бошлашади.

"Жетису" эса 11 очко билан премьер лигада қолиш учун курашади.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика