Қозоғистон чемпионати мухлисларсиз ўтказилади

Alisher
13 мар 2020, 12:40
Қозоғистон футбол федерацияси (ҚФФ) маҳаллий чемпионатни мухлисларсиз ўтказишга қарор қилди.

Ташкилот матбуот хизматининг хабарига кўра, бу қоида мамлакат кубоги ўйинларига ҳам таъсир ўтказади.

Аммо, футзал, пляж ва аёллар футболидаги мусобақалар, шунингдек турли ёшдаги мусобақалар тўхтатилди.

Буларнинг барча коронавируснинг олдини олиш учун амалга оширилади. Ҳозирча федерация таъқиқнинг якуний муддатини эълон қилмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: kff.kz