UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  3 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Қойил қолиш керак, Австралия охирги 11та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди Янгиликлар

Қойил қолиш керак, Австралия охирги 11та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди

Австралия ОФКга қўшилганидан бери кўп жамоаларга бошоғриқ бўляпти.

Хусусан бу жамоа охирги 11та расмий беллашувнинг ҳаммасида ғалабага эришди. Яъни, "соккерузлар" навбатдаги ЖЧ саралаш баҳслари бошланганидан бери фақат ютиб келишмоқда.

11та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозониш учун Австралияга 766 кун керак бўлди. Қизиғи шундаки, Австралия терма жамоаси 11 ўйиндан 10тасини мамлакат ташқарисида ўтказиб, шундай натижа қайд этди. 

Бу учрашувларда Грэм Арнольд шогирдлари жами 35та гол уриб, ўз дарвозаларидан атиги 3та тўп ўтказиб юборишди ва 8 беллашувда дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинди. 

Дарвоқе, Австралия эртага сафарда Япония меҳмони бўлади. Бу учрашувда ҳам ғалабали анъана давом этадими? Буни Тошкент вақти билан 15:15да бошланадиган баҳс давомида билиб оламиз. 

P.S. Австралия сўнгги бор Осиё Кубоги-2019 чорак финалида БААга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика