UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  23 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  16 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  7

Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Локомотив" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди


- Ўйин ҳақида

- Жуда муҳим учрашув эди. Бугунги учрашув курашларга бой ва шиддатли бўлди. Рақибимиз "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан сўнг ютқазишга ҳаққи йўқ эди. Биз ҳам ўтган учрашувда мағлуб бўлгандик. Бугун голгача ўйин бўлди ва биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозонди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Аввалари 6-7 турдан сўнг пешдақамлар ажралиб чиқар эди, сўнги йилларда эса бундай ҳолат кузатилмаяпти. Мусобақа жадвалида жамоалар зич жойлашган.

- Бугун ОКМК жамоаси голга қадар анча қийналди. Асосан тўпга эгалик қилиш ва пас ўйнашга интилди. "Локомотив" эса кўпроқ рақиб ўйинини бузиш билан шуғулланди. Бундай рақибга қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Кеча бўлиб ўтган "Насаф" ва "Бунёдкор" учрашуви ҳам шундай кечди. Вертикал футбол ва курашлар кўп бўлди. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, мен ҳар доим тўп билан муомала қилиш тарафдориман. Тизимсиз футбол қачондир натижа беришдан тўхтайди. Менинг жамоамда кўпроқ тўп билан муомала қилиш ва ҳужумга ўтиш чоғида тартибли ўйин намойиш этиш муҳим. Бу менинг услубим.

- Жорий мавсум "Локомотив" сафида тўп тепаётган уч нафар футболчи Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов ва Муҳаммаданас Ҳасановлар ўтган мавсумлар давомида жамоангизда фаолият юритганди. Уларнинг ўйин услубини аниқ биласиз. Шу жиҳат сизга бугунги учрашувда устунлик бердими?

- Бу йигитлар нимага қодир эканлигини биламан. Майдон марказида Санжар Турсунов ва ҳимояда Анзурнинг имкониятларини паст баҳолашнинг иложи йўқ. Йигитларда катта тажриба бор. Улар узоқ вақт давомида миллий терма жамоада ўйнашган. Шу сабабли, бугун осон ўйин бўлмади.

- Бугун ОКМК учрашув якунида иккита гол киритди ва ғалабани илиб кетди. Лекин бугунги учрашувда жамоангиз ўйинида ёрқинлик сезмадим. Аввалари жамоангиз гол уриши керак бўлганида жуда чақнаб ва ёрқин ўйнарди. Бугун бундай бўлмади. Бунга сабаб нима?

- Зўр ўйнаган учрашувда ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайсиз. Ёрқин ўйнашингиз мумкин, аммо натижа бўлмаса фойдаси йўқ. Муаммоларимиз етарлича. Ўтган мавсумдан буён жароҳатдан тикланаётган футболчиларимиз бор. Олимпия терма жамоамизнинг финал учрашувини ўтказиб юборган Абдуқодир Хусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Ҳожимат Эркиновларсиз ўйин қандай ўзгарганини сездингиз. Ҳар бир футболчи, бир деталдек гап. Йигитларимиз финалда зўр ўйнашди, аммо бироз омад етишмади.

- Бугун ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган футболчи Баҳромовнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? У бугун жуда яхши ўйнади.

- Баҳромов асли ярим ҳимоячи. Баҳромов ҳали кўп меҳнат қилиши керак, айниқса ҳимоядаги ҳаракатларини яхшилаши зарур. У тўп билан яхши муомала қилади. Ёш футболчининг оёғи ердан узилиши керак эмас. У ўзи учун меҳнат қилиши керак. Мақтовларни эшитиб ўзгаришини бошлаши мумкин. Мен футболчиларнинг юрган қадамидан нима бўлаётганини сезаман. Энг муҳими, меҳнат қилишда давом этиш. Таркибимизда ёш футболчилар кўп, аммо улар ўзи учун курашиши керак.

- "Локомотив" бош мураббийи Александр Стоймирович бир неча йил давомида сизнинг штабингизда фаолият юритганди. Бугунги учрашувда уни мағлубият этиш сиз учун қанчалик муҳим эди?

- Менга рақибнинг ва бош мураббийнинг ким эканлиги аҳамиятга эга эмас. Суперлигадаги барча 26 учрашув биз учун муҳим. Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш ва яхши натижага эришиш. Жамоамизда алмашинув жараёни бўлиб ўтмоқда. Ёш ва тажрибали футболчилар бор. Майдонда футболчининг ёши аҳамиятсиз. 40 ёшлик ўйинчи бўладими ёки 16 ёшлик футболчи бўладими жамоа учун фойда келтириши керак.

- Жамоада бир нечта футболчи узоқ вақт давомидан бери жароҳатлардан тикланмоқда. Уларнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

- Рубен Санчеш ва Шоҳрух Гадоев каби футболчиларимиз узоқ вақтдан бери тикланишмоқда. Тиззадан олинган жароҳатлар тикланиш учун узоқ вақт талаб этади. Мен ўзим ҳам белимни операция қилдирганман ва бир йил футбол ўйнамаганман. Барчасига вақт керак. Статистика бўйича футбол энг кўп жароҳат олинадиган спорт тури ҳисобланади.

- Бугун ўғлингиз сизнинг услубингизда гол урди. Миржамол Қосимовнинг голи ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Шу мавзуни қўйинглар. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Яхши гол урди, яна кўпроқ гол урсин ва жамоага фойда келтирсин. Шу масалага шу ерда нуқта қўйиш керак.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика