UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  0 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  1 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   2 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  9 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   3 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  0 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  16 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  1 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   8 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  8 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  14 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   47

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат) Янгиликлар

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат)

Бугун “Бунёдкор”га оид расмий хабар чиқди. Яъни, шу пайтгача клуб бош мураббийи сифатида ишлаб келган Миржалол Қосимов ўз лавозимини тарк этди ва бундан буён бор эътиборини миллий терма жамоага қаратадиган бўлди.
Бу гап сал олдинроқ тарқалган эди. Яъни, Осиё Кубоги-2015га қуръа ташланишидан олдин. Бизга маълум бўлишича, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов Миржалол Қосимовни ёнига чақириб, терма жамоа ёки клубдан биттасини танлашини сўраган. Қосимов эса ўйлаб олиш учун бироз вақт олган ва қуръа натижалари маълум бўлгач, терма жамоа вариантида тўхталди.

Бунинг устига “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасида қийин аҳволда қолди. Клубнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Қолаверса, жамоа ўйинида мазмун йўқолгандек. Бу эса Қосимовнинг кетишига сабаб бўлди. Фикримча, Қосимовга бир муддат танаффус керак эди. Албатта, у кишининг иш фаолиятига аралашиш ниятим йўқ. Лекин инсонийлик тарафдан олиб қараганда, айтайлик, охирги икки-уч йилда Қосимов деярли дам олмасдан ишлади. Доим катта босим остида юрди. Мана шунинг учун ҳам танаффус керак эди.

Маълум муддат дам олган мураббий ўз ишига янада чанқоқлик билан шўнғийди. Буни европалик мураббийлар мисолида кўп бора кўрганмиз. Ана энди Қосимов ҳам бор эътиборини миллий терма жамоага қаратади. Футболчиларни кузатади, рақибларни ўрганади, жамоани Осиё чемпионатига тайёрлайди.

“Бунёдкор”ни эса ҳозирча Волков – Отажонов – Эргашев – Саркисян квартети бошқариб туради. Лекин жамоага албатта янги бош мураббий керак. Чунки чемпионлик учун курашадиган клубда битта БОШ бўлиши шарт. Фақат кимлигини ҳозирча билмаймиз. Қосимов эса назаримда “Бунёдкор”дан кетиб тўғри қилди. Чунки барибир иккита жамоани бошқариш ниҳоятда оғир.

Хабарингиз бор, шу йилнинг кузида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мана шу мусобақага ҳам терма жамоани Қосимов олиб борар экан. Ундан кейин қишда Осиё Кубоги ўтказилади. Хуллас, бу ёғига иш кўп. Тайёргарлик, йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари дегандек. Демак, Қосимов учун янги режалар энди бошланади. Биз бу борада Миржалол Қўшоқовичга омад тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика